"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ The Bizz Awards халқаро мукофотига сазовор бўлди

// 09.07.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-the-bizz-awards-halqaro-mukofotiga-sazovor

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти халқаро миқёсда яна бир муҳим ютуққа эришди — компания The Bizz Awards  мукофотига сазовор бўлди.

The Bizz Awards — бу 2005-йилдан бери Бутунжаҳон бизнес конфедерацияси (WORLDCOB) томонидан таъсис этилган ва жаҳон миқёсидаги энг нуфузли бизнес мукофотлардан бири ҳисобланади. Унинг асосий мақсади — корпоратив бошқарувнинг юқори даражаси, барқарор ўсиш, ижтимоий масъулият ҳамда бизнес юритиш этикасининг юқори стандартларига содиқ қолиб фаолият юритаётган компанияларни эътироф этишдир.

Дунё бўйлаб 130 дан ортиқ давлатлардан иштирокчиларни қамраб олган мазкур мукофот доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ "Инновацион, малакали ва тизимли ишловчи етакчи" номинациясида ғолиб деб топилди. Бу эса компаниянинг халқаро бозорлардаги нуфузи, саноат соҳасидаги барқарор ўсиши ҳамда ислоҳотларга асосланган бошқарув тизимининг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилганидан далолат беради.

Шунингдек, Жамият раҳбарияти ҳам The Bizz Awards мукофотининг бир қатор индивидуал номинацияларида муваффақиятли деб топилиб, етакчи раҳбарлик, профессионал бошқарув, стратегик қарорлар қабул қилишдаги самарадорлик ва ташкилотни халқаро стандартлар асосида бошқариш бўйича мукофотларга сазовор бўлди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ келгусида ҳам инновациялар, юқори технологиялар ва барқарор ривожланиш орқали миллий иқтисодиёт тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишда давом этади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати