
2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида маҳаллийлаштириш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш борасида муайян натижаларга эришилди.
Хусусан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 32 та лойиҳа бўйича жами 5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу белгиланган режага нисбатан 105 фоизни, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 137 фоиз ўсишни ташкил этди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва харажатларни оптималлаштириш чоралари натижасида маҳсулотлар таннархи 740,3 млрд сўмга пасайтирилди.
Энергия тежамкорлик йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳисобига эса 55,4 млн куб метр табиий газ ҳамда 32 млн кВт·соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Ушбу натижалар тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳаллий маҳсулотлар улушини кенгайтириш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги ишлар изчил давом этаётганини кўрсатади.