"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ва уларнинг оилавий шароитларини ўрганди.

// 14.05.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-ishchi-guruhi-mahallalarda-istiqomat-qiluv

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ва уларнинг оилавий шароитларини ўрганди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сонли Фармонининг 1-банди ижроси ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси йиғилиши баёнида белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида таʻминлаш юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, шу кунларда Жамият ходимлари Тошкент вилояти Паркент туманидан бириктирилган “Кунгай”, “Нуробод”, “Ўчоқ”, “Сой” ва “Теман” маҳаллаларида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг оилавий шароити ва ундаги муҳитни атрофлича ўрганишди. Фуқароларни қийнаётган муаммолар тингланди. Шу билан бирга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш бўйича маҳалла масъуллари билан ҳамкорликда "йўл харитаси" тасдиқланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати