"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ фаолияти “Очиқлик индекси – 2025”да юқори баҳоланди

// 13.04.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-faoliyati-ochiqlik-indeksi-2025-da-yuqori-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025-йил якунига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик даражасини баҳолаш натижалари доирасида вазирликлар кесимидаги рейтингни эълон қилди.

Рейтингга кўра, жами 97 та вазирлик, идора, муассаса ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти баҳоланди. Баҳолаш 84 та мезонни ўз ичига олган 8 та индикатор асосида амалга оширилди.

Якуний натижаларга кўра, 66 та давлат органи “яшил”, 22 таси “сариқ” ва 9 таси “қизил” тоифага киритилди. 2022-йилдаги илк натижалар билан солиштирилганда, “яшил” тоифадаги ташкилотлар сони 3,5 баробарга ошган. Шу билан бирга, “сариқ” тоифадагилар 2 баробарга, “қизил” тоифадагилар эса 3 баробарга камайган.

Аҳамиятлиси, мазкур рейтингда “Ўзкимёсаноат” АЖ 80,0 балл билан яшил кўрсаткични қайд этди.