Янги Ўзбекистон университетининг фахрий ректори, немис кимёгари, профессор Др. Волфганг А. Ҳерманн ҳамда университет проректори Бахтиёр Йўлдошев “Ўзкимёсаноат” АЖга ташриф буюришди.
Учрашувда кимё соҳасида илм-фан, таълим, замонавий билимларга эга бўлган етук кадрлар тайёрлаш, шунингдек, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кадрлар тайёрлашда Европа университетлари билан ҳамкорликни ўрнатишга амалий ёрдам кўрсатиш ва илм-фанни ишлаб чиқариш жараёнлари билан интеграциялашувини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.