"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг Деҳқонобод калий заводи ёшлари билан Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

// 25.06.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-boshqaruvi-raisining-dehqonobod-kaliy-zavo

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров Деҳқонобод калий заводига ташриф буюриб, корхонада меҳнат қилаётган ёш мутахассислар билан учрашди.

Раҳбар ва ёшлар учрашувида корхонада фаолият юритаётган 150 нафарга яқин ёш мутахассис иштирок этди. 

Шунингдек, Тошкент кимё-технология институти, Қарши давлат техника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиали, Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетининг амалиётчи талабалари қатнашишди. Тадбир “Ёшлар ойлиги” доирасида ташкил этилган бўлиб, очиқ ва самимий мулоқот руҳида ўтди. 

Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар беришди ҳамда раҳбарият томонидан батафсил жавоблар олишди.Тадбир доирасида “Ёшлар ойлиги”да ўтказилган спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари, шунингдек, корхона ҳаётида фаол иштирок этган ёшлар тантанали тақдирланди. Уларга диплом ва сертификатлар, шунингдек, қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув давомида Одил Темиров ёшларнинг ташаббуслари, уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари, ишлаб чиқаришдаги ўрни ва етук мутахассис сифатида камол топишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида алоҳида таъкидлади. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёш кадрлар билан очиқ мулоқот ва уларнинг шахсий ҳамда касбий ривожланишига кўмаклашишни ўзининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаб келмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати