"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюрди

// 04.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-boshqaruvi-raisi-odil-temirov-rahbarligida

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Одил Темиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги бир қатор маҳаллаларга ташриф буюрди.

Унда туман масъуллари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бириктирилган идора ва ташкилотлар ходимлари билан асосий вазифалар ва долзарб масалалар юзасидан атрофлича муҳокама ўтказилди. Ташриф доирасида келгуси фаолиятни самарали ташкил этиш, рўйхатга олиш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича тегишли тавсия, кўрсатмалар берилди. Фармонда кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати