"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Чирчиқ кимё индустриал технопаркида тадбиркорлар билан учрашди

// 08.06.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-azh-boshqaruvi-raisi-chirchiq-kimyo-industrial

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган делегациялар ва тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.



Тадбир доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси соҳадаги инвестисия имкониятлари, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан тадбиркорлар билан фикр алмашди. Суҳбат чоғида ҳудудларда замонавий саноат майдонларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.



Шундан сўнг меҳмонлар технопаркда яратилган шарт-шароитлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда резидент корхоналарнинг фаолияти билан танишдилар.


Учрашув иштирокчилари “Чирчиқ” технопарки тажрибаси ҳудудларда юқори қўшимча қийматли саноат лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим намуна бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.