"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистоннинг Минамата конвенсиясига қўшилиш йўлидаги амалий қадамлар

// 14.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzbekistonning-minamata-konvensiyasiga-qushilish-yulidagi-am

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги ПФ–5863-сон Фармони билан тасдиқланган “2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсияси”га мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Симоб тўғрисидаги Минамата конвенсиясига қўшилиш масаласи ўрганилмоқда.

Ушбу ишлар доирасида миллий сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари кесимида маълумотлар тўплаш, шунингдек, мамлакатнинг биринчи симоб бўйича миллий инвентаризацияси ва ҳисоботини тайёрлаш жараёни олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 11–13-ноябр кунлари Минамата конвенсиясига қўшилиш, симоб ташламалари ва чиқиндиларини камайтириш ҳамда миллий инвентаризация гуруҳи мутахассисларининг БМТ/УНИТАР симоб инвентаризацияси Toolkit дастури бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида симоб масалалари бўйича техник семинар-тренинг ўтказилди.

Тренинг ФАО халқаро маслаҳатчиси Жакоб Мааг ва маҳаллий мутахассислар иштирокида ташкил этилди. Унда тақдимотлар, амалий машғулотлар ва муҳокамалар ўтказилди.

Муҳокамаларда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг Экология ва “яшил” иқтисодиёт бўлими мутахассислари ҳам фаол иштирок этиб, мазкур сўровномани тўлдиришга кўмаклашди ва симоб ифлосланиши хавфини камайтириш ҳамда Минамата конвенсиясига қўшилиш йўлидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшди.