"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Ўзкимёсаноат» АЖда тадбир бўлиб ўтди

// 07.12.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzbekiston-respublikasi-konstitutsiyasi-qabul-qilinganligining-30-yilligi-munosabati-bilan-tadbir-bolib-otdi

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳияти юксалишига ўзининг самарали меҳнати орқали муносиб ҳисса қўшаётган «Ўзкимёсаноат» АЖнинг  6 нафар ходими, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди. Улар:

Рахимов Жамолиддин Камолитдинович – Корпоратив муносабатлар бошқарма бошлиғи.

Мамутов Парахатдин Шамшетдинович- Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, импорт харидларини оптималлаштириш ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув бўлими бошлиғи.

Саидов Санжар Анварович – Иқтисодиёт ва бизнесни ривожлантириш департементи бош иқтисодчиси.

Каримов Шохрух Шавкатович – Ғазначилик операциялари ва ички харидлар бўлими бош мутахассиси.

Гулямов Абдусамат Абдусатторович – Маъмурий хўжалик бошқармаси енгил автомобиль ҳайдовчиси.

Намозов Фарид Озодович – Молия, ғазначилик операциялари ва харидлар департаменти бош мутахассиси.

Шу билан бирга, тақдирлаш маросимида  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва фаравон турмушини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, шунингдек, бошқа соҳалардаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор вазифаси бўлиб хизмат қилаётганини, қонун устуворлиги ва унинг амалдаги ижросини таъминлаш шу диёрда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳам инсоний, ҳам ҳуқуқий бурч саналиши таъкидлаб ўтилди.

 

         «Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати