"Ўзкимёсаноат" АЖ

Учтепа туманида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнлари ижроси ўрганилди

// 07.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uchtepa-tumanida-aholi-va-qishloq-xo-jaligini-ro-yxatga-olis

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳри Учтепа туманида бириктирилган маҳаллаларда кенг кўламли ўрганиш ишлари олиб борилди.

  Ташаббус доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖга бириктирилган “Журжоний” МФЙ, “Ибрат” МФЙ, “Кўкча оқтепа” МФЙ, “Катта Чўлпон” МФЙ, “Хамдўст” МФЙ, “Нуробод” МФЙ ҳамда “Тинчлик” МФЙ ҳудудларида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари жойига чиқиб таҳлил қилинди. Ўрганиш жараёнида туман штаби фаолияти, масъулларни тайёрлаш, рўйхатга олишнинг шаффофлиги ва аҳоли билан мулоқотнинг самара даражаси баҳоланди.

  Учтепа тумани ҳокимлигида “Маҳалла еттилиги” учун ўқув семинари ўтказилиб, унда рўйхатга олиш тартиби, муҳим методик жиҳатлар ҳамда аҳоли билан ишлаш маданиятига алоҳида аҳамият берилди.

  Мазкур ташаббус демографик жараёнларни таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятини баҳолаш, шунингдек аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан реал маълумотлар олишга қаратилган.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати