"Ўзкимёсаноат" АЖ

Навоий вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар: кимё саноатидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

// 29.07.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uchrashuv20260729

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ўтказиладиган VI очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбариятининг ҳудудларда бизнес вакиллари билан бевосита учрашувлари изчил давом этмоқда.

Навбатдаги учрашувлар Навоий вилоятида ташкил этилиб, кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган қатор корхоналар — “Elkimyo Agrohimoya” МЧЖ, “Industrial Global Group” МЧЖ, “Big Step Group 2022” МЧЖ, “Navoi Gormash” МЧЖ ҳамда “Ximreaktiv” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтираётган масалалар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Хусусан, ишлаб чиқаришга кредит ажратиш, хом ашё таъминоти, экспортни кенгайтириш, ер ажратиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга оид масалалар кўтарилди.

Учрашувларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга вазифалар белгиланди. Бу каби мулоқотлар давлат ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.