"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тошкент кимё-технология институтида “Карьера куни” ўтказилди

// 16.05.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/toshkent-kimyo-tehnologiya-institutida-karera-kuni-utkazildi

Мамлакатимиз Президентининг “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 14-февралдаги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича Тошкент кимё-технология институтида “Карьера куни” ўтказилди.

Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг Кадрлар билан ишлаш бўлинмалари масъуллари 100 дан ортиқ бўш иш ўринларига таклифлар билан иштирок этдилар.

Жорий ўқув йилида институтни 1800 дан ортиқ битирувчи тамомлаб, диплом олади. Мазкур меҳнат ярмаркаси ушбу битирувчиларга ўзлари учун муносиб иш ўринларини топишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди. 

Карьера куни доирасида корхона масъуллари томонидан талабалар билан суҳбатлар ўтказилиб, жойида ишга қабул қилиш бўйича шартномалар тузилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати