"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тошкент кимё-технология институтида “Битирувчи – 2026” диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

// 03.08.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/toshkent-kimyo-tehnologiya-institutida-bitiruvchi-2026-diplo

Тошкент кимё-технология институтида 2025–2026-ўқув йили битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими юқори савияда ташкил этилди.
Тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви раиси О.Ш.Темиров, Тошкент кимё-технология институти ректори Б.Ш.Усмонов, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва вакиллари, проректорлар, факултет деканлари, бўлим бошлиқлари, профессор-ўқитувчилар, фахрий устозлар, битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.


Маросимни кириш сўзи билан О.Ш.Темиров ва Б.Ш.Усмонов очиб бериб, битирувчиларни олий таълимни муваффақиятли тамомлаганликлари билан самимий муборакбод этдилар. Ўз нутқларида бугунги битирувчилар мамлакатимиз саноати, кимё ва озиқ-овқат технологиялари, фармацевтика, энергетика ҳамда бошқа муҳим тармоқларни ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшадиган замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассислар эканини алоҳида таъкидладилар.



Шунингдек, ёш мутахассисларга ўз касбига садоқат билан ёндашиш, доимий изланиш ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш орқали Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари, қаерда фаолият юритишидан қатъи назар институт шаънини муносиб ҳимоя қилишлари борасида эзгу тилак ва тавсиялар билдирилди.



Битирувчиларнинг ота-оналарига фарзандларини вояга етказиш ва уларнинг таълим олиши йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун алоҳида миннатдорлик изҳор этилди.