"Ўзкимёсаноат" АЖ

Тизимда давлат тили, маънавий-маърифий ишлар, ёшлар масалалари ва касаба уюшмалари фаолияти юзасидан сайёр семинар ўз ишини якунлади.

// 13.06.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/tizimda-davlat-tili-manaviy-marifiy-ishlar-yoshlar-masalalar

“Ўзкимёсаноат” АЖ тизимида давлат тили, маънавий-маърифий ишлар, ёшлар масалалари ва касаба уюшмалари фаолияти юзасидан сайёр семинар ўз ишини якунлади. 

Семинарнинг иккинчи кунида иштирокчиларга “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКда ишлаб чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи тақдим этилди. 

Шунингдек, "Миллийлигимиз-ўзлигимиз" шиори остида қорақалпоқ маданиятини акс эттирувчи кўргазма ва маданий тадбир ташкил этилди. Сўнгра иштирокчилар Нукус шаҳридаги Савитский музейига ташриф буюришди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати