"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари сайланди

// 13.07.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/tizim-korxonalarida-xotin-qizlar-boshlangich-tashkiloti-raislari-saylandi

“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси С. Абдурахманова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 87-сон Фармони ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 31 майдаги 73-сон “Ўзкимёсаноат” АЖ марказий аппарати хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раисини тасдиқлаш тўғрисида” қабул қилинган буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7, 13, 14, 21, 22, 23, 24, 29 июнь ва 6 июль кунлари “Аммофос-Максам” АЖ, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ, “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ,
“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКларига хизмат сафарлари уюштирилди.

Хизмат сафарлари давомида 11 та тармоқ корхоналарида ишчи хотин-қизларнинг таклифлари асосида овоз бериш йўли билан хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раислари сайланди. Уларнинг келгусидаги фаолиятига юксак ишонч билдирилди. Шунингдек, корхоналарга ташриф давомида хотин-қизлар билан сайёр қабуллар ўтказилди. Хотин-қизлар учун яратилган иш шароитлари ўрганилди.

10488 нафар(ходимларнинг умумий сонига нисбатан 35%) хотин-қизлар фаолият олиб бораётган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида хотин-қизлар бошланғич ташкилоти Низоми ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилот Кенгашининг 2022 йил II ярим йиллиги учун иш режалари тасдиқланди.