"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раисининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

// 03.09.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/tayinlov-ergasheva

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига филология фанлари номзоди Эргашева Шаҳноза Обиджоновна тайинланди.

Ш.Эргашева 1975 йилда Наманган вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1997 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси, филолог. 2008 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган. Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасалари учун дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар муаллифи.

Ш.Эргашева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Давлат илмий-техника дастурлари бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати