"Ўзкимёсаноат" АЖ

“STEM келажак юлдузлари” давра суҳбати ёшлар учун илҳом ва имкониятлар майдони бўлди

// 16.02.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/stem-kelazhak-yulduzlari-davra-suhbati-yoshlar-uchun-ilhom-v

“Women in STEM– 2026” халқаро илмий форуми доирасида “STEM келажак юлдузлари” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур учрашувда Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей, Тошкент шаҳридаги Президент мактаби, шунингдек Тошкент ва Чирчиқ шаҳарлари умумтаълим мактабларининг 9–11-синф ўқувчи қизлари, ўқитувчилари ҳамда халқаро ва академик ҳамкор университетлар вакиллари иштирок этди.

Мазкур давра суҳбати ёшларнинг СТЕМ йўналишларига қизиқишини ошириш, уларни илмий изланишларга руҳлантириш ҳамда таълим ва инновациялар уйғунлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдонига айланди.

Амалий семинар-тренинглар давомида ёшлар жамоавий ишлаш кўникмалари, муаммоли вазиятларга ечим топиш, инновацион фикрлаш ҳамда илмий лойиҳаларни шакллантириш бўйича муҳим тавсиялар олдилар. Мутахассислар томонидан берилган йўриқнома ва мотивацион чиқишлар иштирокчиларнинг келгусида илм-фан ва технологиялар соҳасида фаол бўлишига кучли туртки берди.

Шунингдек, тадбир жараёнида қизларнинг қизиқишлари, орзу-мақсадлари ва келажак режалари муҳокама қилиниб, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди.