Навоий шаҳри халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида “Navoiyazot” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига муносиб кўрилди.
Баҳодир Мавлонович 1961йилда Навоий вилояти Навоий туманида туғилган. Маълумоти олий. 1986 йилда Халқлар Дўстлиги орденли Беруний номидаги Тошкент политехника институтини муҳандис-электрик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Фаолиятини 1979 йилда “Navoiyazot” ишлаб чиқариш бирлашмаси сирка альдегиди ва кислотаси цехида таъмирлаш бўйича чилангарлик вазифасидан бошлаган. Сўнгра Навоий иссиқлик электр станцияси электр цехи электрмонтёри, таъмирлаш бўйича устаси, қозон қувурлари цехи катта устаси, электр цехи бошлиғи ўринбосари, Москва «САМ» заводи Тошкент филиали электрмонтёри, энергетиги, “Navoiyazot” ишлаб чиқариш бирлашмаси тўқув-йигирув цехи бошлиғи ўринбосари, 131-йигирув цехи бошлиғи, Халқ эҳтиёжи моллари ишлаб чиқариши бошлиғи, Каустик сода ишлаб чиқариши бошлиғи, “Navoiyazot” очиқ акциядорлик жамияти бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари, Моддий-техника таъминоти ва сотиш бўйича бошқарма бошлиғи, Бошқарув раисининг тижорат масалалари ва транспорт бўйича ўринбосари, Янги объектларни техник тайёрлаш, созлаш ва ишга тушириш бўйича бошқарма бошлиғи, Сотиш ва маркетинг бўйича бошқарма бошлиғи, Бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари, «Uz Kor-Silikon» қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти бош директори ўринбосари, Навоий “Электркимёзавод” қўшма корхонаси акциядорлик жамияти бошқаруви раиси каби лавозимларда фаолиятини давом эттирган.
2016 йилдан ҳозирги кунгача эса “Navoiyazot” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси сифатида ишлаб келмоқда.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати