"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари мактаблар фаолияти билан танишди

// 31.01.2021
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/schools

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчисиСурхандарё вилоятида ташкилотга бириктирилган мактаблар фаолияти билан танишди. Жумладан, Денов туманидаги 17-сон умумтаълим мактаби ҳамда Бойсун туманидаги 47-сон умумтаълим мактабида ўрганиш ишларини олиб борди.

Денов туманидаги 17-сон умумтаълим мактаби кимё ва биология фанига ихтисослаштирилган мактаб-интернат бўлиб, вилоятда энг юқори кўрсаткичларга эга таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Мактаб ўқувчилари вилоят миқёсида ўтказилган фан олимпиадаларида информатика, физика, кимё ва география фанларидан олий ўринларни эгаллаганликлари фикримизнинг исботидир.

Мактабда ўқувчиларнинг билим олиши учун малакали ўқитувчилар томонидан замонавий ва инновацион ёндашувда дарслар ташкил этилмоқда.

Ушбу мактабга ўқувчилар 7 синфдан 11 синфгача таълим олиш учун “Давлат тест маркази”нинг тест синовларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар қабул қилинади.

Бойсун туманинг 47-сон умумтаълим мактабининг ўқувчилариҳам туман даражасидаги фан олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.

Ушбу мактабда немис ва инглиз тили дарслари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиб келинмоқда. Эндиликда ушбу мактабда кимё ва биология фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши белгилаб олинди.

Учрашув давомида умумтаълим мактаблари директорлари, ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди. Эндиликда чекка туманларда жойлашган “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган мактаблар доимий назоратга олинади. Мактаблаблар билан ҳамкорликда фаолият олиб борилади ва ёш кимёгарлар сонини оширишга эришилади.