"Ўзкимёсаноат" АЖ

Сарҳисоб: «Ўзкимёсаноат АЖ»да 2024 йилда энергия ресурслари самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чоралар натижаси

// 10.01.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/sarhisob-uzkimyosanoat-azh-da-2024-yilda-energiya-resurslari

Мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоғи – саноатда энергия ресурслари самарадорлигини ошириш, шу билан бирга, қувватлардан оқилона фойдаланиш ва энергияни тежаш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, кимё саноатида ҳам.

«Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида 2024 йилда энергия самарадорлигини ошириш ва иқтисод қилишга қаратилган «Йўл харитаси» ижроси юзасидан 193 792,1 минг м3 табиий газ ва 257 880,1 минг кВт.с электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди.

Бунда албатта, давлатимиз раҳбарининг «Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 14 июндаги қарори ҳамда Президент раҳбарлигида 2024- йил 27 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлигини ошириш ва иқтисод қилиш юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳим аҳамият касб этди.

Шу билан биргаликда, соҳада энергиянинг муқобил манбаларидан тобора кенг фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. 2024 йилнинг ўзида корхоналарда  6, 6 МВт қуёш панеллари ўрнатилди.  Бу билан фотоэлектр станцияларининг умумий қуввати 11,9 МВтга етказилди.

Жумладан, ўтган йилда «Максам-Чирчиқ» АЖда 800 кВт, «Деҳқонобод калий заводи» АЖда 2 100 кВт, «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда160 кВт, «Аммофос-Максам»АЖда 500 кВт,  «Қўнғирот СЗ» МЧЖ ҚКда 65 кВт, «Навоиязот» АЖда 3 000 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.

2025 йилда ҳам «Ўзкимёсаноат» АЖ тармоқ корхоналарида 4,5 МВт    қувватли фотоэлектр станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ  Матбуот хизмати