"Ўзкимёсаноат" АЖ

Сарҳисоб: 2025-йилда таннархни пасайтириш ва маҳаллийлаштириш бўйича юқори натижаларга эришилди

// 04.02.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/sarhisob-2025-yilda-tannarhni-pasaytirish-va-mahalliylashtir

2025-йилда корхоналарда таннархни пасайтириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасида ишлаб чиқариш харажатлари 766,1 млрд сўмга қисқартирилди.

Шунингдек, маҳаллийлаштириш дастури доирасида 31 та лойиҳа амалга оширилиб, жами 5 190,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Қайд этилган натижалар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, импорт ўрнини босиш ва ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.