2015 йил 30 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда компания корхоналари молия-иқтисодий, бухгалтер ҳамда ахборот-коммуемкация хизматларининг раҳбарлар ва мутахассислариучун молия-иқтисодий вазифаларни инновациия технологияларни ёрдамида ечиш бўйича онлайн видео-семинар Германиянинг компьютер дастурларини яратиш SAP компанияси иштирокида ташкил қилинди.
Ушбу семинардан кўзланган мақсад – компания корхоналарида ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия-иқтисодий фаолиятини “SAP корхона ресурсларини бошқариш” дастури негизидабошқариш тизимнини жорий этиш лойиҳасини муҳокама этишдан иборат бўлди. Ушбу дастуришлаб чиқариш ва бошқариш жараёнлар автоматлаштирилишига қаратилган.
Мазкур семинар давомида SAP ERP технологиялари асосида мобил таҳлилий ҳисоботлар ва ишлаб-чиқариш борасидаги долзарб ахборотнинг онлайн-тартибда тезкор узатилиши корхона ҳақидаги уйғунлаштирилган ягона электрон корпоратив ахборот ва унинг молиявий хўжалик фаолияти бўйича маълумотлар тизимига эркин, ўз вақтида ва осон кириш имкониятини таъминлайди.