"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этмоқда

// 30.10.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/sanoat-yarmarkasi-oktabr

  Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ҳудудий тармоқалараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Икки кун давом этадиган ҳудудий саноат ярмаркасининг мақсади, йирик тармоқ корхоналари ҳамда ҳудудий тадбиркорлик субектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш, иштирокчиларга республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида ахборотларни тақдим этиш, янги шартномалар имзолаш, ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни режалаштириш, маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришиш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳисобланади.

  Ушбу ярмарка нефт ва газ саноати, электр-энергетикаси, кимё саноати, чарм-поябзал, тўқимачилик, электротехника ва фармацевтика саноати соҳаларига ихтисослашган тармоқ ва ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларни янада мустаҳкамлаш билан бирга, кичик бизнес субектлари учун ҳам янада катта имкониятлар эшигини очади.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати