"Ўзкимёсаноат" АЖ

Самимий мулоқот авлодларни эзгу мақсад атрофида бирлаштирди

// 08.05.2026
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/samimiy-muloqot-avlodlarni-ezgu-maqsad-atrofida-birlashtirdi

“Уч авлод учрашуви” самимий мулоқот билан давом этди. Тадбирда меҳнат фахрийлари ва нуронийлар ўзларининг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ҳамда тажрибалари ҳақида маълумот беришди. Корхона мутасаддилари бугунги кунда “Навоийазот” АЖда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритдилар. Ёшлар эса бу каби учрашувлар уларни Ватанга садоқат, касбга меҳр ва юрт тараққиётига дахлдорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.



Шунингдек, иштирокчилар томонидан миллатимизга хос қадриятлар, оилавий анъаналар ва авлодлар давомийлигини таъминлаш борасида фикр алмашилди. Мазкур мулоқот ёшларни аждодлар хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамиятда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.