Бугун 24 август куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг метематика фани бўйича биринчи кириш имтиҳони Ўзбекистон Миллий университети ҳудудида бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 24-26-28 август кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4352-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган.
Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, университет билан келишилган ҳолда бакалавр ва магистратура йўналишлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини амалга оширади.
2020 йилнинг 1 август куни таълим муассасасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Абитуриентлар ректор, факультет ва қабул комиссияси вакиллари билан учрашиб, келгуси мутахассисликлари бўйича ўзларини қизиқтираётган барча саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент филиалига 2020-2021 ўқув йили учун кундузги таълим шакли қуйидаги таълим йўналишлари бўйича жами 200 ўрин квотаси ажратилган:
Филиалда ўқишнинг 40 фоизи давлат грати, 60 фоизи тўлов контрак асосида амалга оширилади.
Кириш имтиҳонида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси масъул ходими А.Сазанов, “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси в.б. Ж.Мирзамахмудов, абитуриентлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга ходимларни сафарбар этди.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода ўтказилди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни яъни 29 августда ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, кепка, ручка, сув ва бир марталик стаканлар билан таъминландилар.
Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.
Имтихонларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник кўмагида ўтказилди. Шунингдек, вазирлик имтихонларнинг онлайн транслациясини ташкил этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати