Бугун 6 октябрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг биринчи куни бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 6-9 октябрь кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.
“Ўзкимесаноат” АЖ кириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга ходимларни сафарбар этди.
Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода ўтказилди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.
Абитуриентлар бир марталик тиббий ниқоб, қўлқоп, ручка ва сув билан таъминландилар.
Кимё фани бўйича имтиҳонда Д.И.Менделеевнинг даврий жадвали ва калькулятор тарқатилди.
Кириш синовларидан илгари ўтмаган абитуриентлар бошқа таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этишлари мумкин!
Кириш имтиҳонларини ўтказиш манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223-уй. Ботаника боғи.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати