Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадрахимов билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.
Шерзод Мадрахимов яқинда Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доцентлигига тайинланди. Ш.Мадрахимов университетдаги фаолиятини 2015 йилнинг август ойида бошлаган. У профессор Джон Хартвиг (Prof. John Hartwig) раҳбарлигида Иллинойс Urbana- Иллинойс Урбана-Шампейн (University of Illinois Urbana-Champaign) университетида битирув диплом ишини якунлаб, 2012 йилда фалсафа доктори даражасини олган.
Ш.Мадрахимовнинг университетдаги илмий изланишлари кимёвий хом-ашёдан қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун юқори фаол ва қайта ишланадиган катализаторларни ишлаб чиқишга ва бу катализаторларни таҳлил қилиш усулларига қаратилган.
Қизиқ савол-жавобларга бой бўлган учрашув якунида университет маъмуриятининг таклифига биноан камида уч ойда бир марта талабалар учун маҳорат дарслари ўтказиш таклифи Шерзод Мадрахимов томонидан маъқулланди. Янги 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб униветситет талабалари кимё фанининг органик синтез ва катализаторлар йўналишида ўз билимларини янада ошириш имкониятига эга бўладилар.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати