"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналарининг жорий йил 9 ойлик фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди

// 08.10.2019
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/results-2019-3

“Ўзкимёсаноат” АЖ саноат корхоналари томонидан 2019 йил январ-сентябрь ойларида қиймати 5.0 триллион сўмдан зиёд бўлган товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати 108.7%ни ташкил этди.

Жаъми минерал ўғитлар 994,7 минг тонна (100% озуқа моддалари) ишлаб чиқарилиб, шу жумладан, азотли ўғитлар – 751,8 минг тонна (ўсиш суръати 117,2%), фосфорли ўғитлар – 95,8 минг тонна (91,6%) ва калийли ўғитлар -147,04 минг тонна (107,3%) ни ташкил этди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 452,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Инвестиция дастури доирасида инвестицияларни ўзлаштириш прогнози 108,6 фоизга бажарилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати