"Ўзкимёсаноат" АЖ

Республика кимё олимпиадаси: Рўйxатдан ўтиш очиқ!

// 30.01.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/respublika-kimyo-olimpiadasi-ruyhatdan-utish-ochiq

Азиз ОТМ талаба қизлари, бўлажак кимёгарлар! 

Биз мамнуният билан Республика "Kimyo Girls" олимпиадасига иштирокчилар учун қабул очилганини эълон қиламиз! 

19 феврал:Олимпиадада иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтишнинг сўнгги куни. Сизни бу ажойиб лойиҳанинг қисми бўлишга чорлаймиз.

Илм-фан оламида ўз изингизни қолдириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Иштирокчилар: Республика бўйлаб ОТМ талаба қизлари! 

Бу дунёнинг турли бурчакларидан келган тенгдошлар билан кимёвий салоҳиятингизни намойиш қилиш, билим ва илҳом алмашиш учун бетакрор имкониятдир.

Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот учун: kimyo-girls.uz

Ўз истеъдодларингизни кашф этинг ва илм-фан соҳасидаги аёлларнинг глобал ҳамжамиятига аъзо бўлинг!  

Кимё тарихида из қолдириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Д.И.Мендеелев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент филиали Матбуот хизмати