"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Қўқон суперфосфат заводи” АЖда машқлар ўтказилди

// 09.06.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/quqon-superfosfat-zavodi-azhda-mashqlar-utkazildi

2015 йил 28 майда “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Қўқон шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди.

Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.

Махсус - тактик машқига 124 нафар киши ҳамда 7-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.