"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда "Ёш китобхон ходим" танлови бўлиб ўтди

// 04.07.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/qizilqum-fosforit-kompleksi-mchzhda-yosh-kitobhon-hodim-tanl

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда ёшлар дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини, нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш мақсадини кўзлаган «Ёш китобхон» танлови бўлиб ўтди. 

Иштирокчилар 5 та шарт асосида ўз билимларини синовдан ўтказишди. Шартлар асосидаги баллар ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра белгиланди. 

Шундай қилиб танлов натижасига кўра, 1-ўрин Фосфорит ишлаб чиқариш цехи таъмирловчи чилангари Абдурауф Абдирасуловга; 2-ўрин Ташқи сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, газ таъминоти ва канализация цехи қозонхона оператори Мехриддин Қурбоновга;3-ўрин эса, Техник назорат бўлими бойитиш маҳсулотлари назоратчиси Шахризода Ҳазратоваларга насиб этди. 

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

«Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ Матбуот хизмати