"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда миллийлик байрами

// 17.04.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/qizilqum-fosforit-kompleksi-mchzhda-milliylik-bayrami

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Хон атлас” фестивали ўтказилмоқда. Ушбу фестивал доирасида “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Миллий қадрятларимиз – миллат кўзгусидир” мавзусида чорлов ташкил этилди.

Ўзбек халқининг асрлик ўтмиш маданияти, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари шунингдек, ташқи қиёфа, либос борасида ўзига хос хусусиятларини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган фестивалда корхона хотин-қизлари ҳам катта қизиқиш ва фаоллик билан иштирок этишди.

"Қизилқум фосфорит комплекси" МЧЖ Матбуот хизмати