Семинарда Молия вазирлиги вакиллари давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилдилар. Семинар қатнашчилар учун “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуннинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги 4544-сонли “Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумот бердилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ДУК мутахассислари ўз чиқишларида иштирокчиларга лойиҳадан олдинги, лойиҳа ва тендер ҳужжатлари, техник шартлар, ҳамда импорт контрактларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтишди.
Семинар сўнггида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати