Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖнинг махсус ишчи гуруҳи ҳамда Паркент тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Соатов ва Ёшлар ишлар агентлиги туман бўлими вакили билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларга эътибор қаратилди.
Хусусан, Жамиятга бириктирилган 26 нафар ёшни оғир тоифадан чиқариш бўйича чора-тадбирлар режаси ижроси кўриб чиқилди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати