"Ўзкимёсаноат" АЖ

"Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

// 30.11.2023
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ochiq-eshiklar-kuni-bulib-utdi

"Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятининг очиқлиги, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мақсадида "9-декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция" ойлиги доирасида жамиятда "Очиқ эшиклар куни" тадбири ўтказилди.

Тадбирда ""Деҳқонобод калий заводи" АЖнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти" ҳамда "Деҳқонобод калий заводи" АЖ фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар" каби мавзуларда тақдимот ўтказилди.

Унда Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани судининг раиси, Деҳқонобод туман прокуратураси ходимлари, Деҳқонобод туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари ҳамда туман ва вилоят ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати