"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи Фарғона вилояти Ёзёвон туманида

// 04.11.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/o-zkimyosanoat-aj-ishchi-guruhi-farg-ona-viloyati-yozyovon-t

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ–173-сон “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” АЖ ишчи гуруҳи бириктирилган Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ташкил этилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича туман штаби фаолиятини ўрганиб, штаб масъуллари билан учрашув ўтказди ҳамда амалга ошириладиган режа ва вазифалар муҳокама қилинди.

  Ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳудудидаги “Иштирхон” ва “Сувлиариқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган рўйхатга олиш участкалари фаолияти билан танишдилар. Учрашув давомида рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик жараёнлари, ходимларнинг масъулияти ҳамда жараённи самарали ташкил этиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳолини хабардор қилиш ва тадбирни юқори савияда ташкил этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати