"Ўзкимёсаноат" АЖ

Нефть-газ саноати ходимлари куни

// 07.09.2025
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/neft-gaz-sanoati-hodimlari-kuni

"Ўзкимёсаноат" АЖ ҳамда кўп минг сонли кимёгарлар жамоаси барча нефть-газ саноати ходимларини касб байрами билан табриклайди.

Иқтисодиётимизнинг стратегик тармоқларидан бири бўлган нефт ва газ саноати мамлакатимиз тараққиётида беқиёс ўрин тутади.

Нефть ва газ саноати соҳаси мутахассисларининг малакали, фидокорона меҳнати туфайли аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқлари барча зарур ресурслар билан таъминланмоқда.

Шарафли ва масъулиятли хизматингизда янги зафарлар, соғлик-саломатлик ва хонадонингизга фаровонлик тилаймиз!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!