"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий хабари

// 15.05.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-raddiya-tayinlov

Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Навоийазот” АЖ фаолияти билан боғлиқ нотўғри тасдиқланмаган хабар эълон қилинди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Хабарда “Навоийазот” АЖ Бошқарув раиси вазифасини бажариш Темиров Одил Шукуровичга юклатилганлиги муносабати билан О.Темиров “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганлиги таъкидланган. Бу маълумот тасдиқланмаган хабар ҳисобланади.

Аввал хабар берганимиздек, “Навоийазот” АЖ Бошқарув раиси Шарипов Баҳодир Мавлонович бошқа ишга ўтганлиги сабабли, “Навоийазот” АЖ Бошқарув раиси вазифасини бажариш “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Темиров Одил Шукуровичга юклатилди. О.Темиров бир вақтнинг ўзида Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолиятини давом эттириб келмоқда. Хабар матни билан ушбу хавола орқали танишингиз мумкин http://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-yangi-tayinlov

“Ўзкимёсаноат” АЖ фаолияти юзасидан барча расмий ва ишончли маълумотларни ташкилотнинг www.uzkimyosanoat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги https://t.me/uzkimyosanoat ва https://www.facebook.com/uzkimyosanoat/ расмий саҳифалари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати