Аввал хабар берганимиздек, тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлигини, сифатини ва рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида, махсус Ишчи гуруҳ томонидан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар лабораторияларнинг техник жихозлари ва услубий таъминотини ўрганиш ишларини давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда, Ишчи гуруҳ томонидан “Навоийазот” АЖ ва “Электрокимёзавод” АЖ қўшма корхоналари лабораторияларининг фаолиятини ўрганиш ташкил этилди.
Маълумки, “Навоийазот” АЖ ва “Электрокимёзавод” АЖ қўшма корхоналари минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турдаги кимёвий воситалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш билан биргаликда, чет эл мамлакатларига ҳам экспорт қилинади.
Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ушбу корхоналарининг лабораторияларини танқидий ўрганиш, сифатни бошқариш тизимиларини такомиллаштириш, корхоналар лабораторияларини техник қайта жиҳозлаш ва лабораториялар фаолиятида халқаро стандартларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат бўлиб, ўрганиш натижасида Ишчи гуруҳ томонидан корхоналар лабораторияларининг техник жиҳозлар ва услубий таъминотини яхшилаш, соҳада хорижий тажрибаларни қўллаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганишлар натижасида ушбу корхоналарнинг лаборататорияларини 20 дан ортиқ замонавий жахон стандартларига мос лаборатория жихозлари билан таъминлаш ҳамда ушбу лабораториялар фаолиятида 7 та ҳалқаро стандартларни жорий қилиш бўйича бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўрганишлар “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқаруви томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, ўрганишлар натижасида тармоқ корхоналари лабораториялари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ҳамда корхоналар фаолияти янада такомиллаштирилади.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати