"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Навоийазот” АЖ да “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

// 23.01.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azhda-rahbar-va-yoshlar-uchrashuvi-tashkil-etildi

“Навоийазот”АЖда “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Мулоқотда корхонада йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ёшлар ташаббуси, ғоя ва таклифлари нафақат жамиятнинг янада тараққий этиши, балки мамлакат иқтисодиёти, кимё саноати ривожида ҳам муҳим ўринга эга. Иқтидорли, билимли, салоҳиятли йигит-қизларнинг борлиги юртимиз келажаги ишончли қўлларда эканлигидан далолат беради.

“Навоийазот”АЖ бошқаруви раиси соҳа ривожи йўлида  изланишлар олиб бораётган ёш мутахассисларнинг илмий тадқиқот ишлари учун замонавий лаборатория ташкил этилишини алоҳида таъкидлади.  Бу эса юқори малакага эга кимёгарларни тайёрлашга хизмат қилади.  

Ҳар қандай инновацион таклиф, импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ҳаражатларни қисқартириш орқали маҳсулот турларини кўпайтириш, экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилишига алоҳида урғу берилди.

Учрашув давомида ёш ходимлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. 

Жумладан, мутахассисларга хорижда малака ошириш имконини яратиш, устоз-шогирд анаъналарини давом эттириш, ёшлар учун қўшимча ўқув курслари, семинар-тренинглар ташкил этиш, мустақил илмий тадқиқот ишлари учун кенг имкониятлар яратиш сингари  ташаббуслар қўллаб-қувватланди.

2023-йилда ўз фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган бир гуруҳ ёшларга “Навоийазот”АЖ бошқаруви раисининг ташаккурномалари топширилди.

"НАВОИЙАЗОТ" АЖ АХБОРОТ ХИЗМАТИ