“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича “фойдаланишга тўлиқ топшириш” шарти билан контракт имзоланди.
Жорий йилнинг июнь ойида “Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича EPCC (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шарти билан контракт имзоланди.
Имзоланган контракт шартларига биноан йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш ва дунёнинг етакчи лицензиарлар технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Жумладан, аммиак бўйича - Даниянинг «Haldor Topsøe» ва карбамидни синтез қилиш ва доналаштириш бўйича Италиянинг «Saipem» ҳамда Голландиянинг «Uhde Fertilizer Technology» ускуна-жиҳозлар жалб этилади.
Лойиҳани молиялаштириш манбалар этиб Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредит ресурслари ва корхонанинг ўз маблағлари белгиланган. Япоянинг халқаро ҳамкорлик банки(JBIC) кредитларини жалб этищ масаласи устида ҳам иш олиб борилмоқда.
2015 йил 21 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори қабул қилинди. Унда лойиҳани ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар ва тегишли чоралар кўзда тутилмоқда.
Лойиҳани амалга олириш ва у тўлиқ қувватига чиқиш натижасида “Навоийазот” корхонасида минерал ўғитлар ишлаб чиқвариш учун аммиак ва карбамид барқарор чиқарилиши таъминланади ҳамда маънан ва жисмонан эскириб кетган аммиак қувватларини фойдаланишдан чиқарилади. Шу билан бирга аммиак ишлаб чиқариш учун энергия сарфи камайтирилиб, йилига 100 млн доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинади ва қўшимча 473 янги иш ўрни яратилади.