"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига (логистика бўйича директор) номзодларни танлаб олиш бўйича танловда иштирок этишга таклиф этади

// 01.08.2016
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-azh-boshqaruv-organlari-rahbarligiga-logistika-buyicha-direktor-nomzodlarni-tanlab-olish-buyicha-tanlovda-ishtirok-etishga-taklif-etadi

«Navoiyazot» АЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида коорпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ- 4720 – сонли Фармони, Жамият Устави «Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига номзодларни танлаб олиш Регламентига мувофиқ жамият бошқарув органлари аъзолигига (логистика бўйича директор) номзодлар танловини эълон қилади.

Танловга Ўзбекистон Республикаси ва мазкур танловда қатнашиш истагини билдирган хорижий давлатлар фуқаролари таклиф этилади.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2016 йил 1 август эрталаб соат 8:00 дан 2016 йил 30 август кеч соат 17:00 гача (маҳаллий вақт билан).

Танлов ўтказиш мўлжалланган сана: 2016 йилнинг 31 август – 2 сентябр кунлари.

Танлов ўтказиладиган жой: Ташкент шаҳри, Навои кўчаси, 38 уй, «Ўзкимёсаноат» АЖ.

Аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилиш: 2016 йил 1 августдан 2016 йил 30 августгача душанба – пайшанба кунлари (маҳаллий вақт билан) соат 10:00 дан 17:00 гача, жума куни 10:00 дан 16:00 гача, Навоий-5, Индустриал зона, янги завод бошқармаси 105 кабинетда қабул қилинади, алоқа учун телефонлар (0436) 229-27-24.

Алоқада бўлувчи шахс: коорпоратив муносабатлар ва информацион ресурслар бошқармаси бошлиғи Карагодина Людмила Афанасьевна.

Электро почта: management@navoiyazot.uz

Интернет-сайт: navoiyazot.uz

Иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2016 йил 30 август (маҳаллий вақт билан) соат 17:00.