"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Navoiyazot» акциядорлик жамияти халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади

// 08.06.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiyazot-akciyadorlik-zhamiyati-halqaro-baholovchi-tashkilotlarini-taklif-etadi

«Navoiyazot» акциядорлик жамияти стратегик чет эл инвесторларига сотиш мақсадида жамият устав фондидаги давлат улуши қийматини баҳолаш учун танловда иштирок этишга халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади.

Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ташкилотлари – танлов иштирокчилари қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари лозим:

1. Таъсис ҳужжатлар, хўжалик суъектини давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, лицензиялар, суғурта полисидан нусха.

2. Ташкилот фаолияти тўғрисида маълумот, шунингдек муҳим мутахассислар тўғрисда  маълумот, уларнинг касбий тайёргарлиги, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек давлатга тегишли корхоналарининг (биринчи ўринда – кимё ишлаб чиқариш корхоналари) акцияларини баҳолаш бўйича малакаси, ҳамда малака сертификатлари мавжудлиги ва профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолик;      

3. «Navoiyazot» АЖ активларини ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда қўлланиладиган баҳолаш усулларини таснифи;

4. Қўлланиладиган баҳолаш стандартларини асослаш;

5. Амалга ошириладиган ишларнинг муддати ва шароитлари, кўрсатиладиган ҳизматнинг нархи.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом, ВМҚ-279-сонли қарор билан тасдиқланган).

Тўловчи: «Navoiyazot» акциядорлик жамияти (Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг 2015 йил 25 майдаги 02-02-11-13-сонли йиғилиш баёнининг)

Таклифлар қабул қилиниш жойи: 100011, Тошкент ш., Навоий к, 38 уй, “Узкимёсаноат” ДАК маъмурий биноси, 4 қават, «Navoiyazot» АЖ ваколатхонаси.  

Тижорат таклифлар мазкур эълон чоп этилиши ва «Navoiyazot» АЖ расмий сайтида жойлаштирилган кундан бошлаб 2015 йилнинг 15 июни соат 18:00 гача қабул қилинади.

Тижорат таклифларни кўриб чиқиш жойи ва вақти: Навоий ш, ишлаб чиқариш зонаси, «Navoiyazot» АЖ маъмурий биноси, 16 июн 2015 йил.

Мурожаат телефонлари: иш (371) 140-74-64, моб. +998 91 2500427

Қонунчиликда ўрнатилган тартибда ошкора қилиниши шарт бўлган маълумотлар (бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўрисида ҳисобот ва бошқалар) www.navoiyazot.uz расмий корпоратив сайтига жойлаштирилган.