"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан Алишер Навоий ва Бобур таваллуд кунлари муносабати билан тадбир ташкил этилди

// 15.02.2021
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/navoiy-va-bobur

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ижро аппарати ва тармоқ корхоналари ишчи-ходимларини кенг жалб қилган ҳолда “Навоий ва Бобур – илм-фан ҳомийси ва тарғиботчиси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йил 19 октябрдаги ПҚ-4865-сон қарори ҳамда жорий йил 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган йиғилишнинг 10-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди К.Муллахўжаева иштирок этиб, буюк аждодларимизнинг бой маънавий мероси, илм-фан ва маданият ривожи йўлидаги хизматлари хусусида маълумот берди. Алишер Навоийнинг “Хамса” ва Бобурнинг “Бобурнома” асарларида илм-фан, хусусан, кимё соҳасига оид ғояларнинг ёритилишига оид маълумотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Тадбирда ишчи-ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ва Бобур қаламига мансуб шеърлардан намуналар ўқидилар.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати