"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан бир қатор вазирлик ва ташкилотларга кимёвий дезинфекция маҳсулоти тақдим этилди

// 26.03.2020
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/natriy-gipoxlorit-60

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизда COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига таҳдид солувчи турли юқумли касалликлар ва инфекциялардан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ташкилот тизимидаги “Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган дезинфекция амалиётида қўлланиладиган натрий гипохлорит маҳсулоти бир қатор вазирлик ва ташкилотларга беғараз тақдим этилди. Жумладан, натрий гипохлорит Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси каби ўнга яқин вазирлик ва ташкилотларга “Жиззах пластмасса” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 60 литрлик пластик тараларга солиб, тақдим этилди.

Натрий гипохлорит - бу гипохлор кислотасининг тузи бўлиб, юқумли касалликлар ўчоқларида турли хил объектлар ва секрецияларни зарарсизлантириш, шунингдек, махсус объектларни дезинфекциялаш учун жорий, якуний ва профилактик дезинфекция пайтида қўлланилади.

Натрий гипохлорит дизенфекция маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ҳамда корхона ташкилотларни дезинфекция воситалари билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида вазирлик ва ташкилотларга беғараз тақдим этилди.

Мамлакатимиз миқёсида олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада самарали ташкил этишга кичик ҳиссамизни қўшиш орқали коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга эришамиз деган умиддамиз. Асосийси ҳар биримиз Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаларига амал қилган ҳолда уйда қолиб аввало ўзимизни ва яқинларимизни ҳимоя қилмоғимиз лозим.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати