Унда «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ж. Мирзамаҳмудов ҳамда Жамият бошқаруви раиси ўринбосари А. Тўхтаевлар «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида нишонланаётган мамлакатимиз мустақиллиги байрами билан кимё саноатида фаолият юритаётган барча ходимларни самимий муборакбод этишди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Жамият таркибидаги барча тизим корхоналарида ходимлар учун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси муносабати билан байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин, азиз юртдошлар!