"Ўзкимёсаноат" АЖ

Минерал ўғитлар Биржа савдоларидаги лотларининг якуний нархлари бўйича келиб чиққан тушунмовчилик юзасидан тушунтириш!

// 25.01.2024
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/mineral-ugitlar-birzha-savdolaridagi-lotlarining-yakuniy-nar

Ҳурматли фермерлар ва харидорлар! 

“Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидалари” (“ЎзРТХБ” АЖ Кузатув Кенгашининг 2023-йил 16-октябрдаги баёнига мувофиқ биржа савдоларини ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилган бўлиб,  2023- йилнинг октябр ойидан савдоларни пасайиш томон ауцион турида ўтказиш ҳам йўлга қўйилган.

UzEx.uz сайтида Биржа савдоларига қўйилган аммофос ўғити жойлаштирилган барча лотларда “Ауцион тури” графасида савдо кўтарилиши ёки 10% чегирмагача ўтказилиши мумкинлиги аниқ қилиб белги орқали кўрсатилган.  Бошланғич нархлар эса барча келтирилган лотларда айнан бир хил. Тоннасига 7 660 000 (етти миллион олти юз олтмиш минг сўм) этиб белгилаб қўйилган. Бу биржа савдолари пасайиш томон ауцион дейилади ва нарх аста-секин белгиланган чегирмагача тушиши мумкин. Бундай савдода ҳам худди биз ўрганиб қолган ким ошди ауцион савдоси каби энг юқори нархда сотиб олган харидор ғолиб деб топилади. Натижада, старт нархлар барча лотда бир хил, лекин сотилиш нархлари ҳар хил бўлиши мумкин ва бу табиий ҳол.  Бунда ёлланган Брокер ўз мижозига, яъни харидорга сотиб олмоқчи бўлган маҳсулот жойлаштирилган лотда кўрсатилган барча алоҳида шартларни тўлиқ тушунтириб бериши керак.

Биржа савдоларининг ўтказилиши юзасидан янгиланган тартиб-қоидалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: 

https://uzex.uz/uz/pages/about-documents 
(Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш Қоидалари/106-банд.)