"Ўзкимёсаноат" АЖ

Олмалиқ шаҳрида жойлашган “MAXAM-UZBEKISTAN” Ўзбек-Испан қўшма корхонаси МЧЖда содир бўлган портлаш юзасидан “Ўзкимёсаноат” АЖ РАСМИЙ БАЁНОТИ

// 15.06.2022
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maxsam-uzbekiston-uzbek-ispan-qushma-korxonasi-mchj-rasmiy-bayonot

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 17:55ларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” АЖ ҳудудида ижара асосида фаолият юритадиган “MAXAM-UZBEKISTAN” Ўзбек-Испан қўшма корхонаси МЧЖнинг “Реохит” портловчи моддасини ишлаб чиқариш цехида (Бино 2018 йилда пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, ўлчами 15х30, баландлиги 12 метр) технологик регламент бузилиши натижасида портлаш содир бўлган.

Воқеа содир бўлган вақтда цехдан тахминан 10 метр узоқликда бўлган, “Логистика-плюс” МЧЖга қарашли суюқ аммиакли селитра махсулотини ташишга мўлжалланган DAF русумли, сиғими 30 тн танк контейнери  ҳайдовчиси, 1973 йилда туғилган Н.Н.М чап оёқ болдир соҳасида очиқ синиши, кўкрак қафаси ишиши билан Олмалиқ шаҳар Марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда аҳволи қониқарли.

Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазири, ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммоларининг илмий тадқиқот институти бошлиғи (навбатчи гуруҳи билан), Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боришган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                                                       “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати