"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” ДАКда «Maxamcorp Holding S.L.» компаниясининг корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари билан учрашув ўтказилди

// 24.04.2015
https://uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maxamcorp-holding

2015 йил 23 апрел куни “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Нормат Ибрагимов   “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ Кузатув кенгашлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Испаниянинг «Maxamcorp Holding S.L.»  компанияси корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари жаноб Монторо Лопес  ҳамда компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар  “Максам-Чирчиқ”  ва “Аммофос-Максам”  корхоналарининг 2014 йил бизнес-режаси  бажарилиши, 2015 йил биринчи чоракда эришилган натижалар, мазкур жамиятларнинг йиллик акциядорлар йиғилишини ўтказиш ҳамда кузатув кенгашлар мажлисининг кун тартибига киритилган бошқа масалар юзасидан фикрлар билан алмашдилар.